Наркожиноятларга қарши жавобгарлик кескин кучайтирилади
Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли саломатлиги ва миллат генофондини гиёҳвандлик таҳдидларидан ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан тақдимот билан танишди.
✅ Давлатимиз раҳбари томонидан имзоланган қонун билан Жиноят кодексига “Аҳоли саломатлиги ва генофондига қарши жиноятлар” номли янги боб киритилмоқда.
⚡️ Эндиликда ноқонуний нарколабораториялар ташкил этиш, наркотиклар савдосига раҳнамолик қилиш, бангихоналар ташкил этиш каби қилмишлар учун алоҳида жавобгарлик белгиланади. Шунингдек, 10 дан ортиқ хавфли жиноятлар бўйича жазо чоралари кучайтирилади.
🟢Тақдимотда “Наркотиклар ва кучли таъсир қилувчи моддалар тўғрисида”ги янги қонун лойиҳаси ҳам муҳокама қилиниб, унда гиёҳвандликка қарши курашнинг 7 та устувор йўналиши, интернет орқали содир этилаётган наркожиноятларга чек қўйиш, ёшлар ва хотин-қизларда “гиёҳвандликка қарши иммунитет”ни шакллантириш, профилактика ва реабилитация тизимини такомиллаштириш масалалари назарда тутилгани қайд этилди.
✅Шунингдек, йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, вояга етмаганларга транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериш оқибатида юз бераётган оғир ҳолатларнинг олдини олиш ва бу борадаги жавобгарликни кучайтириш юзасидан таклифлар ҳам маъқулланди.
📌 Президентимиз гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларни ушбу асраш ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.








