Ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент мол ситидаям таомномалар ўрисча, гапиришлар ўрисча экан. Аммо юракни эзадурғон ҳазин қўшиқлар ўзбекча экан. Бошқарувчиларига таомномаларни ўзбекча қилинглар, биз россиядамас, Ўзбекистонда яшаймиз-ку, десак меҳмонларга ўрисча гапирамиз-да, дейишди” мавзуида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмитанинг “Tashkent City Mall” компаниясига қилган сўровига жавобан, City Mall савдо маркази ичида жойлашган барча умумий овқатланиш шохобчаларига жамият томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидаларини ҳамда Ўзбекистон Республикасида умумий овқатланиш маҳсулотларини (хизматларини) ишлаб чиқариш ва сотиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 75-сонли қарорининг 7-бандига асосан, Хорижий сайёҳларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари штатида ўз вазифаларини бажариши учун зарур бўлган ҳажмда камида битта хорижий тилни (инглиз, немис, француз тилини) биладиган ходимлар (метрдотеллар, официантлар) бўлиши кераклиги ҳақида огоҳлантириш хатлари чиқарилгани билдирилди. Ушбу умумий овқатланиш шохобчаларидаги таомномаларни давлат тилида ва хорижий тилларда тайёрлаш ишлари бошланган.