2023 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 65-моддасида Бозор муносабатларини ривожлантириш, ҳалол рақобат учун шарт-шароитлар яратиш, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатланиши белгиланди.
Конституциянинг 95-моддасига асосан эса, республика монополияга қарши органининг раҳбарини сайлаш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига ўтказилди.
Шу билан бирга, қарийб йигирма йилдан бери фойдаланиб келинаётган ва бугунги кунда бозор муносабатлари талабларига жавоб бермаётган иккита қонунлар бирлаштирилди ва янги таҳрирдаги “Рақобат тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида давлат бошқарувини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-108-сонли Фармони қабул қилинди ва унда Қўмитанинг асосий устувор йўналишлари белгилаб берилди.
Мазкур қонунчилик ҳужжатлари билан берилган ваколатлар, функция ва вазифалардан келиб чиқиб 2023 йилда Қўмита томонидан қўйидаги ишлар амалга оширилди:
I. Қўмита марказий аппарати томонидан 182 та товар ва хизматлар бозорлари таҳлил қилинди. Шундан, 32 та бозорлар тўлиқ таҳлил ва маҳсулот билан тўйинганлиги бўйича 150 та экспресс таҳлиллар ўтказилди.
Тўлиқ таҳлил қилинган 32 та товар ва молия бозорларидан 11 таси бўйича (12 та корхонанинг) устун мавқеи эътироф этилди, 9 таси бўйича (9 та корхона) устун мавқеини йўқотганлиги эътироф этилди, қолган 12 та бозорларда рақобат етарлича ривожланганлиги маълум бўлди.
II. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан project.gov.uz портали орқали Қўмитага келиб тушган 614 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг (ex-ante усулида) рақобат муҳитига таъсири юзасидан хулосалар тайёрланди, шундан 285 та (46 %) ҳолатда қонунчилик талабларига зид нормалар мавжуд эканлиги аниқланди.
Жумладан, 2023 йил давомида 165 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори ва Фармони лойиҳалари Қўмитага келиб тушган бўлса, шулардан 85 тасида (52 %), 339 та Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси Қўмитага келиб тушган бўлса, шулардан 158 тасида (47 %) амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ҳамда рақобат қонунчилик ҳужжатлари талабларига зид нормалар мавжудлиги юзасидан тегишли хулосалар берилди.
III. Биржа савдолари орқали жами 83,0 трлн сўмлик 52 турдаги юқори ликвидли ва монопол маҳсулотлар реализация қилинган бўлиб, бунда мазкур айланманинг 25 фоизи (21,0 трлн.сўм) 14 та турдаги нефть ва ёқилғи маҳсулотлари ҳиссасига ва қолган 75 фоизи (62,0 трлн.сўм) 38 та юқори ликвидли ва монопол маҳсулот ҳиссасига тўғри келган.
Бундан ташқари, 76 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича 67 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилди ва тегишли чоралар кўрилди.
IV. “Рақобат тўғрисида”ги қонун талабларига риоя этилиши юзасидан иқтисодий тармоқ соҳаларидаги айрим корхоналарнинг фаолиятида 539 та ўрганишлар ўтказилиб, шундан, 344 та (64,4 фоиз) ҳолатда истеъмолчилардан жами 55,7 млрд.сўмдан ортиқ асоссиз даромадлар олинганлиги аниқланди.
Табиий монополия субъектлари томонидан 159 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари ва аҳолидан асоссиз олинган жами 39,1 млрд.сўм маблағларни ихтиёрий равишда бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатма берилди.
Мазкур кўрсатмаларга асосан 29,7 млрд сўм (табиий газ – 2,1 млрд сўм, электр энергияси – 10,4 млрд сўм, ичимлик ва иссиқлик таъминоти – 15,9 млрд сўм, бошқа хизматлар – 1,3 млрд сўм) маблағлар қайта-ҳисоб китоб қилинган қолган маблағлар бўйича ҳисоб китоб ишлари олиб борилмоқда.
V. Давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган 62 465 та танлов (тендер) савдоларидаги таҳлиллар натижасида буюртмачилар томонидан 18 738 та (29,9 %) савдолар жараёнида 27 730 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди.
Аниқланган жами 27 730 та ҳолатдан 24 018 та ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига, 688 таси бўйича Ҳисоб палатасига маълумотномалар тақдим этилган, 336 та ҳолат буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилган, 2 688 та ҳолат юзасидан Қўмита ва ҳудудий бошқармалар томонидан иш қўзғатилиб, 485 та мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
VI. Инсофсиз рақобат ҳолатлари бўйича келиб тушган жами 234 та мурожаат кўриб чиқилган. Мурожаатлар ўрганилиши натижасида 62 та иш қўзғатилганлиги натижада, 47 тасида қонунбузилиши ҳолати эътироф этилган ва қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш тўғрисида 47 та кўрсатма берилган.
Шунингдек, 15 та иш қонунбузилиш ҳолати ўз исботини топмаганлиги сабабли иш юритувидан тугатилган.
VII. Қўмита томонидан истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда нодавлат-нотижорат ташкилотларини ролини ошириш ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси билан янги меморандум имзоланди.
Ўтган даврда Истеъмолчилар ҳуқуқлари бузилиши ҳолатлари бўйича жами 20 691 та мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаатларнинг 7 049 таси (34 фоиз) уй-жой коммунал, транспорт хизматлари, 8 534 таси (42,2 фоиз) савдо ва умумий овқатланиш, 4 344 таси (21 фоиз) алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 764 таси (3,6 фоиз) реклама муносабатлари масалаларига тўғри келади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ўтказилган ўрганишларда 18 868 нафар истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилганлиги аниқланган ва истеъмолчилар фойдасига 20,68 млрд. сўм миқдоридаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган.
Шу билан бирга, савдо соҳасида истеъмолчиларга 720 та ҳолатда 1998 дона маҳсулотлардаги 5,59 млрд. сўмдан ортиқ миқдоридаги маҳсулотлар алмаштириб ёки қайтариб берилган.
Истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатлар ва бошқа идоралар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида турли йўналишларда Қўмита томонидан 20 та ўрганиш ва таҳлиллар ўтказилган.
VIII. Ташқи реклама бозори иштирокчилари учун тенг шароитлар яратиш ҳамда соҳада шаффофликни таъминлашга қаратилган “Ташқи реклама” рақамли мониторинг электрон тизими жорий этилмоқда.
Шу билан бирга, ташқи реклама ва ахборот объектларини (конструкцияларини) тўлиқ хатловдан ўтказилди.
Рекламаларни жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича жами
55 217 та, жумладан телевидениеда 752 та, радио 501 та, ташқи реклама воситаларидаги 44 857 та, босма нашрларда 633 та, интернет ва ижтимоий тармоқларда 8 474 та ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганиш (мониторинг)лар натижасида 27 947 та ҳолатда турли камчиликлар аниқланиб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилди.
Реклама берувчилар томонидан тақдим этилган реклама эскизларини амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан 364 та экспертиза ва таҳлиллар ўтказилиб, уларнинг 43 таси (11,8 фоиз) бўйича реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига номувофиқлиги ҳақида хулосалар берилган.
Республика ҳудудида жойлашган ташқи реклама объектларидаги рекламаларнинг давлат тили қоидаларига мослигини ўрганиш юзасидан жами 61 602 та мониторинглар ўтказилди. Шундан, 23 409 (38 фоиз)та рекламалар давлат тили қоидаларига мувофиқ эмаслиги аниқланган.
Бунда, 8 272 (35 фоиз)та пешлавҳа, ташқи ёзувлар ва бошқа эълонларнинг, шунингдек 4 258 (18 фоиз)та рекламанинг матни бошқа тилларда (асосан рус тилида) берилганлиги, 7 311 (31 фоиз)та пешлавҳа, ташқи ёзувлар ва бошқа эълонларнинг матнида имловий ва луғавий хатолар мавжудлиги ва 3568 та бошқа ҳолатлар аниқланган.
IX. “Рақобат тўғрисида”ги Қонун бузилиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 2023 йилда 100 та, шу кунга қадар эса жами 196 та, шундан, 68 та табиий монополия субъектларида, 59 та товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, 35 та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида, 15 та давлат бошқаруви органларида ҳамда 19 та давлат иштирокидаги корхоналар фаолиятида монополияга қарши комплаенс тизими тўлиқ жорий этилган.
Шу билан бир қаторда, Қўмита фаолиятини янада самарали давом этириш, олдимизга қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли ижросини