ФУҚАРОДАН САВОЛ:
⁉️ Рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузган тақдирда қандай чоралар кўрилади?
ЖАВОБ:
Республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, хўжалик юритувчи субъектлар, юридик шахсларнинг бирлашмалари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳамда бошқа жисмоний шахслар рақобат тўғрисидаги қонунчиликни бузган тақдирда:
🔘ваколатли давлат органининг рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилишларини бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмасини белгиланган муддатда бажариши ёки тақдимномасини кўриб чиқиши;
🔘етказилган зарарнинг ўрнини қоплаши;
🔘асоссиз равишда олинган даромадни қайтариши;
жарималарни тўлаши шарт.
Рақобат тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги натижасида ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилган шахслар даъво аризаси билан судга мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
Манба: Ўзбекистон Республикасининг 03.07.2023 йилдаги «Рақобат тўғрисида» Қонуни. (https://www.lex.uz/uz/docs/6518381)