#Сайёр_қабул
“Халқ давлат ташкилотларига эмас, балки давлат ташкилотлари халқ учун” тамойили асосида жорий йилнинг 26-феврал куни Рақобат қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев Сурхондарё вилоятининг Бандихон туманида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Унда ҳудудий бошқарма раҳбар ходимлари ва мутасадди ташкилотлар иштирок этди.
Мазкур қабул давомида жисмоний шахслар сув таъминоти, электр энергияси ва газ нормалари масалалари ҳамда савдо соҳасидаги камчиликлар тўғрисидаги мурожаатлари билан иштирок этишди. Қабул давомида 30 га яқин мурожаатлар тингланиб ижрога қаратилди.
Жумладан, «Обикор» МФЙда яшовчи фуқаролар: Ж.Чориева, С.Алиқулова, Х.Рустамова, Д.Юсупова, Н.Шералиевлар электр энергияси, газ ва коммунал ҳамда бошқа соҳага оид мавжуд муаммолари юзасидан мурожаатлари тегишли тартибда қабул қилиниб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан ижрочилар белгилаб олинди.








