Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 5 январдаги
03/1-34-сонли ҳамда 2024 йил 15 майдаги 03/1-2019-сонли топшириқларининг ижросини таъминлаш мақсадида Туркия Республикасида бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилотига (ТДТ) аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасида Рақамли иқтисодиёт бўйича шерикчилик Битими лойиҳаси юзасидан ўтказилган музокаралар доирасида жорий йилнинг 27 июнь куни, куннинг биринчи ярмида Рақобат қўмитаси мутасаддилари Туркия рақобат органида унинг Халқаро ҳамкорлик департаменти вакиллари билан учрашув ўтказилди.
Учрашув давомида Туркия рақобат органи томонидан сўнгги йилларда амалга оширилган ислоҳотлар ва товар, молия ва рақамли бозорларда рақобатни ривожлантириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар бўйича Тақдимот қилинди. Шунингдек, ушбу учршув давомида истиқболда Рақобат қўмитаси ходимларининг институционал салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳалар муҳокама қилинди.
Учрашув якунида, Рақобат қўмитаси мутасаддилари Туркия рақобат органи фолияти билан яқиндан таништирилди.