Рақобат қўмитаси томонидан оммавий ахборот воситалари ҳамда интернет тармоқларида жойлаштирилган реклама материалларининг «Реклама тўғрисида»ги Қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ва таҳлил ишлари олиб борилмоқда.
Жумладан, туроператорлар томонидан «Умра» тадбирини ташкил этиш ва ўтказишга оид берилган рекламалар ўрганилди.
Натижада Қўмитанинг Фарғона, Наманган, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан жами 6 та — «Hamroh Tour», «Kabadoshlarim», «Yuksak Trevel», «Murabbiy Travel», «Hikmat Travel» ва «Infin Tour» Instagram ҳамда Telegram саҳифалари маъмурлари томонидан жойлаштирилган рекламаларда ҳам қонунчилик талаблари бузилгани аниқланиб, мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.
Мазкур ўрганиш якунлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли чоралар кўрилиши таъминланади.
Рақобат қўмитаси томонидан реклама ахборотларининг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.








