#Халқаро_семинар
Рақобат қўмитаси Германиянинг «German Sparkassenstiftung for International Cooperation» ташкилоти билан ҳамкорликда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва молиявий саводхонликни оширишга қаратилган халқаро семинар ташкил этилди
Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 28–29 апрель кунлари бўлиб ўтаётган ушбу тадбирда қуйидаги долзарб мавзулар муҳокама қилинмоқда:
🔘“Молия секторида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш кодекси сари: тушунчалар, тамойиллар ва халқаро тажриба”;
🔘“Ўзбекистонда электрон тижоратда истеъмолчилар ишончини мустаҳкамлаш: платформалар масъулиятига Европа ёндашувлари”.
Семинар Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан соҳадаги халқаро стандартларни жорий этиш мақсадида ўтказилмоқда.








