Қўмитанинг Жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш хизмати ходимлари Қозон шаҳридаги Халқаро миқёсидаги ўқув курсида иштирок этишмоқда. Ушбу ўқув курси 19-20 июнь кунлари Россия Федерал монополияга қарши курашиш хизматининг Ўқув-услубий марказида бўлиб ўтади.
Ушбу ўқув дастурида кўплаб давлатларнинг Монополияга қарши органларининг Ахборот хизмати ходимлари иштирок этмоқда. Ўқув курсида жамоатчилик билан алоқаларини ташкил этиш, ОАВлар билан янги форматда ишлаш, ахборот хизматларини сифатли ва замонавий фото, видео материаллар билан таъминлаш ва бошқа кўплаб соҳаларда ишлашнинг асослари бўйича ўқув дастурларни профессор ўқитувчилар ва соҳанинг тегишли мутахассислари олиб боришмоқда.