Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги қонуни талабларига риоя этилиши юзасидан 2023 йил давомида иқтисодий тармоқ соҳаларида ўрганишлар ўтказилган, ушбу таҳлилий ўрганишлар давомида 340 дан зиёд қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.
Қонун бузилиш ҳолатлари ҳудудлар кесимида қаралганда энг кўп қонунбузилиш ҳолатлари Наманган вилояти (98 та), Қорақалпоғистон Республикаси (64 та) ва Хоразм вилоятида (52 та) аниқланган.
Ушбу ҳолатлар юзасидан 14 минг нафардан ортиқ фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилди.
Жумладан, Жиззах вилоятида 7 мингдан ортиқ Фарғона вилоятида эса 4 мингдан ортиқ ҳолатларда асоссиз ундирилган ортиқча маблағлар истеъмолчиларга қайтарилган.
Юқоридаги ҳолатлар бўйича жами 55 млрд сўмдан ортиқ асоссиз ундирилган даромад аниқланган.
Мисол учун, Сурхондарё 11,8 млрд сўм, Навоий 10,3 млрд сўм ва Самарқанд 8,3 млрд сўм ассосиз ҳисобланган пул маблағлари аниқланган.
Шундан, 25 млрд сўмдан ортиқ пул маблағлари фуқаролар фойдасига қайтарилиши таъминланди.
Қолган аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича маблағларни истеъмолчиларга қайтариш юзасидан тегишли ишлар амалга оширилмоқда.
Ушбу қонун бузилиш ҳолатларига мисол келтирадиган бўлсак:
– электр энергия таъминоти соҳасида “JIZZAX SUV TA’MINOTI” МЧЖнинг мурожаатига асосан Жиззах вилоятида жойлашган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Жиззах филиали томонидан электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларининг талаблари бузилиши билан боғлиқ жами 3,8 млрд сўм қонунбузарлик ҳолатлари аниқланган;
– ферер хўжалиги мурожаатига асосан “Агробанк” АТБ Тошкент вилояти бошқармасига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 18-моддаси талаблари бузилиши билан (имконияти бўла туриб хизмат кўрсатишдан бош тортиш ҳолати) иш қўзғатилиб, ҳолатни бартараф этиш юзасидан тегишли тартибда кўрсатма бериб жавобгарлик масаласи кўриб чиқилган.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг табиий монополиялар соҳасида товар (иш, хизмат) сотиб олиш ва ундан фойдаланиш борасидаги ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатлари бузилганлигидан норози бўлиб жами 344 та мурожаатлар келиб тушган (шундан, 264 таси юридик шахс ҳамда 80 та жисмоний шахс). Мазкур мурожаатлар бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари Қўмита томонидан ҳимоя қилиш бўйича тегишли чоралар кўрилган.
Мисол учун:
– табиий монополия субъекти ҳисобланган “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан “SPRING COLOURS INDUSTRY”МЧЖ ва “BEKOBOD RICE KLASTER” МЧЖларга электр энергиясини етказиб беришда товарлар учун белгиланган миқдордан ортиқ ҳақ олиши оқибатида жами 2,7 млрд сўм асоссиз маблағлар ундирилганлиги аниқланиб, ушбу маблағларни корхоналарга қайтарилиши таъминланди;
– даъвогар “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “NOBEL TRADE” МЧЖ ўртасидаги иқтисодий суд жараёнида Қўмита тадбиркорнинг сўровига мувофиқ унинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва белгиланган қонунчиликка амал қилиш юзасидан қатнашиб, тадбиркорга ҳисобланган 900 млн сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик маблағлари суднинг ҳал қилув қарори билан бекор қилиниб корхона фойдасига ҳал қилинди.