Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан 24-25 август кунлари “Маҳалла обод — юрт обод” шиори остида умумхалқ хашари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 22 августдаги мустақиллик байрамини кенг нишонлашга қаратилган Фармойишида бу юзасидан белгилаб ўтилган эди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Ҳалилилло Турахужаев бошчилигида тизим ходимлари ҳам умумхалқ ҳашари кунлари ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида фаол иштирок этишмоқда.
Республикамизнинг барча ҳудудларидаги тизим ташкилотлари ходимлари ҳам умумхалқ ҳашарида қатнашишмоқда.
Фотолавҳалар (https://telegra.ph/Fotolav%D2%B3alar-08-24)