Жорий йилнинг 26-июнь куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Карабаев Наманган вилоятида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.
Поп туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосари ҳам иштирок этиб фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди, шунингдек тумандаги тадбиркорлик фаолиятини юритаётган юридик шахслар билан жойида ўрганишлар ўтказилди.
Мазкур қабул давомида жисмоний ва юридик шахслар сув таъминоти, электр энергияси ва газ нормалари масалалари ҳамда савдо соҳасидаги камчиликлар тўғрисида ўзларининг мурожаатларини йўлладилар.
Ушбу сайёр қабул ўтказилишидан мақсад фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари билан очиқ мулоқот қилиш, тадбиркорликни йўлга қўйиш ва фаолият юритишда амалий кўмак бериш ва уларни қийнаб келаётган ёки ечимини топмаётган муаммоларини ўрганиш ҳамда уларни ўз вақтида ҳал қилиш.
Қабул давомида 20 дан ортиқ мурожаатлари тингланди. Жумладан, “LANKAVER LUX” МЧЖ вакилининг пахта ёғи, пахта шроти ва шелуха маҳсулотлари бозорида муоммолар мавжудлиги сабаб бозорни эркинлаштириш, “POP SEMENT” МЧЖ вакилининг цемент маҳсулотларини биржада сотилиш юзасидан мурожаат ва таклифлари тингланди. Фуқаролардан, Ф.Норқўзиевнинг ичимлик суви сифати юзасидан, Н.Назарова газ таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги, М.Раҳматова яшаш ҳудудида электр кучланиши пастлиги бўйича мурожаатлари эшитилди ва ҳар бир мурожаат буйича аниқ масъул белгиланиб жойига чиқиб ўрганган ҳолда ечими буйича аник чоралар белгиланди.
Ўтказилган сайёр қабулда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларидан келиб тушган мурожаатларга аниқлик киритиш ва ўз ўрнида ечимини топиши мақсадида жойига борган ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.