Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинганлигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан жойларда тарғибот тадбирлари ташкил этилмоқда.
Жумладан, Қўмитанинг Фарғона, Жиззах, Навоий ва Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармалари томонидан аҳолининг ҳуқуқий билими ва истеъмол саводхонлигини оширишга қаратилган бундай тадбирларда кенг жамоатчилик ўзларини қизиқтирган саволларига мутахассислар томонидан тўлиқ жавоб олишмоқда.
Бу каби тарғибот тадбирлари давом этмоқда!