Рақобат қўмитаси томонидан Буюк Британиянинг “Itransition Holdco Limited” компаниясининг “Itransition” МЧЖнинг 100 фоиз улушларини олиш бўйича аризаси кўриб чиқилди.
“Itransition Holdco Limited” компаниялар гуруҳи бир неча давлатларда IT ахборот теҳнологиялари ва компютер тизимлари соҳасида фаолият кўрсатувчи ташкилот;
“Itransition” МЧЖ ҳам ахборот технологиялари ва компютер дастурлаштириш фаолиятини амалга оширувчи ташкилот ҳисобланади.
Қўмитанинг Махсус комиссияси томонидан ўтказилган таҳлил натижаларига кўра, мазкур битимлар бозорда рақобатга таъсир кўрсатмаслиги бўйича хулосага келинди ва аризани қаноатлантириш ва битимларга розилик бериш ҳақида қарор қабул қилинди.