Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 694-сонли қарори билан Инсофсиз рақобатни аниқлаш методикаси тасдиқланди.
Методикага кўра қуйидагилар инсофсиз рақобат белгилари ҳисобланади:
аввал фуқаролик муомаласига киритилган товар, иш ва хизматларнинг ташқи безатилиши ва шакли, номи, тамғаланиши, этикеткаси, ўрови, ранглар уйғунлигини такрорлаш орқали рақобатчи хўжалик юритувчи субъект томонидан товарни фуқаролик муомаласига киритиш;
рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг индивидуаллаштириш воситаларига, товарни индивидуаллаштириш воситаларига бўлган мутлоқ ҳуқуқни олиш орқали аввал фуқаролик муомаласига киритилган товарнинг реализация қилинишини чеклашга қаратилган хатти-ҳаракатларни содир этиш;
рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши ёки унинг ишчанлик обрўсига путур етказиши мумкин бўлган, сотувга таклиф қилинаётган товарнинг сифати ва истеъмол хоссалари;
товарни тайёрлаш ҳамда ундан фойдаланиш усуллари ва шароитлари, шунингдек товардан фойдаланишдан кутилаётган натижалар;
товарнинг муайян мақсадларга яроқлилиги ҳақида, товарни сотувга таклиф этиш шартлари, шу жумладан унинг нархи тўғрисида ёлғон, ноаниқ ёки бузиб кўрсатилган маълумотларни тарқатиш.
“энг”, “энг яхши”, “биринчи”, “фақат”, “фақатгина” ва бошқа орттирувчи нисбатлардан фойдаланган ҳолда солиштириш;
рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг фаолияти ёки унинг товари сифати, нархи ва бошқа хусусиятларига салбий баҳо бериш орқали ўзининг фаолияти ёки товари билан солиштириш;
товарнинг миқдори, бундан товарнинг бозорда мавжудлиги, уларни муайян шароитда сотиб олиш имконияти, шунингдек ушбу товарга бўлган талабнинг ҳаққоний ҳажми хусусида истеъмолчиларни чалғитиш;
рақобатчи хўжалик юритувчи субъект билан тузилган шартнома асосида фойдаланилаётган тижорат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни, шу жумладан фан-техникага, ишлаб чиқаришга ёки савдога оид ахборотни шартномани бузган ҳолда фойдаланиш ва уни ошкор этиш;
Хизмат вазифаларини бажариши муносабати билан тижорат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сир, шу жумладан фан-техника, ишлаб чиқариш ёки савдога оид ахборот кўрсатилган маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган шахс томонидан эгасининг розилигисиз рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг манфаатини кўзлаб улардан фойдаланиш ёки ошкор қилиш, агар ушбу маълумотлардан фойдаланиш ёки ошкор қилишнинг қонун ёки шартномада белгиланган ошкор қилиш муддати тугамаган бўлса;
хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчи хўжалик юритувчи субъектни бозорга киришига маъмурий ва бошқа тўсқинликлар қилиш, каби юқоридаги ҳолатлар белгиланди.