Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев ва Бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳодир Юсупжанов Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро Рақобат Тармоғининг навбатдаги 21-йиллик конференциясида иштирок этишмоқда.
Унда дунёнинг 130 дан ортиқ давлатларнинг монополияга қарши курашиш органлари иштирок этиб, рақобат сиёсати ва монополияга қарши курашиш соҳасининг энг долзарб муаммолари ва ечимлари муҳокама қилинади ҳамда истиқболдаги йўналишлар белгилаб олинади.
Конференцияда иштирок этаётган Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Карабаев ва Бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳодир Юсупжанов конференция доирасида Савдо ва тараққиёт бўйича БМТ Конференцияси (UNCTAD), Рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсати бўлими раҳбари Тереза Морейра ҳамда Савдо ва тараққиёт бўйича БМТ Конференцияси (UNCTAD) котибияти халқаро савдо бўлимининг рақобат ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсати бўлимининг ҳуқуқий масалалар бўйича эксперти Пиерре Ҳорна, шунингдек, Таиланд Савдо рақобат комиссияси раиси Сакон Варанюшатана ва ташқи ишлар бўлими директори Акарапан Ҳоубчараун билан учрашишди.
Учрашувда ҳамкорлик алоқаларини яхшилашга ҳамда давлатларнинг монополияга қарши курашиш ва рақобатни ривожлантириш сиёсатини янада такомиллиштиришга қаратилган бир қатор истиқболли тадбирлар келишиб олинди.