Мазкур сана муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг бир гуруҳ ходимлари иштирокида“Ғалаба боғи ёдгорлик мажмуаси ҳамда “Шон-шараф музейи”га саёҳат ташкил қилинди.
Жумладан, ташриф давомида музейда ўзбек халқининг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги тарихи, халқимизнинг қаҳрамонлиги, фронт ва фронт ортидаги мардона меҳнати ҳақида мажмуадаги экспонатлар орқали танишишга муяссар бўлишди.