Ёшларимизни замонавий таълим-тарбия олиш, касб-ҳунар эгаллаши, ўзига муносиб иш топиб, фаровон ҳаёт кечириши биз учун катта фахр бағишлайди.

Ёшларимизни замонавий таълим-тарбия олиш, касб-ҳунар эгаллаши, ўзига муносиб иш топиб, фаровон ҳаёт кечириши биз учун катта фахр бағишлайди. Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини химоя қилиш қўмитасига бириктирилган маҳалладаги оғир тоифадаги ёшлар билан тизимли ишлаш давом этмоқда. 1-Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ва фойдали ўтказиш. 2- Қўшимча касб-ҳунагар ўргатиш. 3. Чет тилларни ўрганиши учун ўқув…

ҚОНУНЧИЛИК ПАЛАТАСИ ДЕПУТАТЛАРИ САЙЛОВИ: МОҲИЯТИ ВА АҲАМИЯТИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида яқинлашиб келаётган сайлов жараёнларининг ўтказилиши бўйича ёш ходимларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Маълумот ўрнида. 2024 йил 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатларининг сайлови аралаш тизим асосида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг ўттиз уч йиллик байрами муносабати билан “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз”  шиори остида

Қўмита марказий аппарати ва Қўмита ҳузуридаги “Рақамли технологиялар ва аутсорсинг маркази” ДУК ҳамда Рақобат ва истеъмолчилар сиёсати тадқиқотлари маркази ходимлари иштирокида байрам тадбири ташкил қилинди. Тадбир аввалида Қўмита раҳбарияти барчани байрам билан табриклади.

Ислом Каримов номидаги театр концерт саройида Фарғона вилояти ҳокими кубоги учун давлат хизматчилари ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона филиали ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлими томонидан ташкил этилган тадбирда жами 40 та жамоа куч синашди. Бўлиб ўтган ақл жанги бахсларида вилоят Рақобат бошқармасининг “Рақобат” жамоаси фахрли учинчи ўринни эгаллаб, тадбир ташкилотчиларининг Фахрий ёрлиғи ва эсдалик мукофотларига сазовор бўлдилар.

2 июль – Давлат герби қабул қилинган кун

“Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 2 июлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х-сессиясида қабул қилинган. Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир. Ўзбекистоннинг давлат рамзлари халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди. Барча юртдошларимизни ушбу муҳим…

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 22 июнь куни Ёшлар куни муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича Қўмита турнири ўтказилди. Ушбу Турнир аввалгиларидан фарқли ўлароқ, табиат қўйнида – Бўстонлиқ туманида жойлашган “Олмос” дам олиш масканида ўтказилди. Унда Қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотларида фаолият юритувчи 60 га яқин ходимлар…

1 ИЮНЬ – ХАЛҚАРО БОЛАЛАРНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ КУНИ!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди. Тадбирга Қўмита марказий аппарат ходимларининг фарзандлари таклиф этилди. Болажонлар шоу дастурларда аниматорлар иштирокида рақсларга тушдилар, турли ширинликлардан баҳраманд бўлдилар. Шахмат, шашка,баскетбол, стол тенниси ва бадминтон каби спорт мусобақаларида ўзаро куч синашдилар. Мусоқаба ғолиблари Қўмитанинг…

Хон атлас

Ҳар йили мамлакатимизда хотин-қизлар иштирокида “Хон атлас” фестивалини ўтказиш анъанага айланмоқда. Хон атлас, адрас ва беқасам матолардан бетакрор дид билан тикилган либослар латофатли аёлларимиз эгнида янада чирой очиш билан бирга неча асрлик миллий ва маънавий анъаналаримизни ҳам ёдга солади. Рақобат қўмитасининг гўзал ва дилбар аёллари ҳам ҳар йили “Хон атлас” фестивалида фаол иштирок этадилар.

“МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” ИИИ-ОНЛАЙН ОЛИМПИАДА ТАНЛОВИ НАТИЖАЛАРИ

“15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” ИИИ-онлайн олимпиадаси ўз ниҳоясига етди. Мазкур танловнинг якуний (онлайн савол-жавоб) босқичи 2024 йил 12 март куни 16 нафар иштирокчи ўртасида ЗООМ платформаси орқали бўлиб ўтди. Ушбу танловда қатнашишга муваффақ бўлган талабалар…

“МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” онлайн олимпиадасининг И-босқич тест натижалари

Хабарингиз бор, “15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” онлайн олимпиадаси ўтказилмоқда. Мазкур танловнинг И-босқич тест натижаларида қуйидаги номзодлар кейинги босқичда иштирок этиш учун йўлланма олдилар. Танловнинг кейинги ИИ-босқич (онлайн савол-жавоб) жараёнлари 2024 йил 12 март куни ЗООМ платформаси…