Аҳолининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида Рақобат қўмитасининг ҳудудий органлари томонидан жойларда ўқув семинарлари ва учрашувлар ташкил этилди.
📍 НАМАНГАН ВИЛОЯТИ
Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Тўрақўрғон туманидаги «Қуймозор», Уйчи туманидаги «Ғайрат» ва «Хизиробод», Янгиқўрғон туманидаги «Бунёдкор» ва «Қўриқ» ҳамда Чуст туманидаги «Пансада», «Бирлик» ва «Садача» маҳалла фуқаролар йиғинларида аҳолининг ҳуқуқий билими ва молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган семинарлар ўтказилди.Тадбирларда товар ва хизматларни харид қилишда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар, шартнома шартларини ўрганиш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини қонуний ҳимоя қилиш масалалари бўйича тушунтиришлар берилди. Иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб ва тавсиялар олишди.
📍 ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Нишон туманидаги «Гулзор», «Нишон» ва «Ёшлар диёри», Қарши шаҳридаги «Харамжўй» ва «Қурғонча» маҳалла фуқаролар йиғинларида истеъмолчилар ҳуқуқлари ва молиявий саводхонлик масалаларига бағишланган ўқув семинарлари ташкил этилди.Учрашувларда аҳолига истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, сифатсиз маҳсулот ёки хизматга дуч келганда мурожаат қилиш тартиби тушунтирилди. Шунингдек, шахсий ва оилавий бюджетни шакллантириш, даромад ва харажатларни режалаштириш ҳамда молиявий хавф-хатарларни баҳолаш бўйича амалий тавсиялар берилди.
Вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази ходимлари учун ҳам «Молиявий саводхонлик — барқарор молиявий келажак асоси» мавзусида семинар ўтказилиб, кредит ва бошқа молиявий мажбуриятларни қабул қилишда эътиборли бўлиш, молиявий хавфлар ва фирибгарликдан ҳимояланиш масалалари ёритилди.
📍 САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ
Вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳри ва Самарқанд туманида аҳолининг, хусусан, уй бекаларининг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини оширишга қаратилган семинарлар ташкил этилди.Учрашувларда истеъмолчиларнинг кундалик ҳаётда дуч келаётган муаммолари, товар ва хизматларни танлаш, шартнома шартларини ўрганиш, тўлов ҳужжатларини сақлаш ҳамда ҳуқуқлар бузилганда қонуний ҳимоя механизмларидан фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилди.
📍 ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ
Оила ва хотин-қизлар соҳасидаги ҳудудий тузилмалар билан ҳамкорликда Оҳангарон шаҳридаги «Ёшлик» ва «Адолат», Нурафшон шаҳридаги «Тараққиёт» ва «Маърифат», Олмалиқ шаҳридаги «Ҳилол» ва «Тошкент» ҳамда Ўртачирчиқ туманидаги «Халқобод», «А. Йўлбарисов» ва «Тинчлик» маҳалла фуқаролар йиғинларида ўқув семинарлари ўтказилди.Тадбирларда аҳолининг, айниқса, уй бекалари ва ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қийин вазиятга тушган хотин-қизларнинг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга эътибор қаратилди. Иштирокчиларга шартномавий муносабатларда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, молиявий маблағлардан оқилона фойдаланиш ҳамда молиявий хавфларнинг олдини олиш бўйича тавсиялар берилди.
Рақобат қўмитаси барча фуқароларни истеъмолчилик маданиятини оширишга ва ўз ҳуқуқларини билишга чорлайди!








