Нью-Йоркда “BlackRock” раҳбарияти — компания президенти Роберт Капито, вице-раис Томас Доналон, “Global Infrastructure Partners” раиси ва бош ижрочи директори Адебайо Огунлесӣ, Молиявий ва стратегик инвесторлар гуруҳи глобал раҳбари ҳамда компаниянинг Яқин Шарқ минтақаси бўйича раҳбари Чарлз Хатами билан учрашдик.
Мулоқот давомида 2027-йилда Тошкент халқаро молия маркази фаолиятини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилдик. “BlackRock” ушбу Марказ концепцияси ва тузилмасини ишлаб чиқишда кўмаклашмоқда.
АҚШ ишбилармон доиралари вакиллари иштирокидаги қўшма давра суҳбатида Ўзбекистон ҳамда минтақамизнинг яқин ўн йилликларга мўлжалланган ривожланиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдик.
Ўзбекистон йирик, самарали, сифатли сармоялар учун янги имкониятлар майдонига айланмоқда.








