Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида коррупцияга қарши профилактик давра суҳбати ўтказилди
Рақобат қўмитаси тизимида коррупцияга қарши курашиш йўналишида назорат ва профилактик тадбирлар доимий тарзда амалга оширилиб келинмоқда. Ана шундай тадбирларнинг навбатдагиси Жиззах вилояти ҳудудий бошқармасида ташкил этилди.
Қўмитанинг Коррупцияга қарши комплаенс ва ички назорат бўлими, Ички аудит хизмати ҳамда Юридик таъминлаш бошқармаси масъул ходимлари иштирокида ҳудудий бошқарма раҳбар ва ходимлари учун «Коррупцияга қарши курашиш: қонунчилик, масъулият ва амалиёт» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.
Коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш, ходимларнинг ҳуқуқий билими ва коррупцияга қарши малакасини ошириш ҳамда коррупциявий ҳолатларга нисбатан муросасиз муносабатни кучайтириш мақсадида ўтказилган давра суҳбатида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:
➡️ коррупциявий ҳолатларнинг олдини олиш;
➡️ давлат хизматчилари фаолиятида очиқлик ва шаффофлик тамойилларига риоя этиш;
➡️ хизмат вазифаларини виждонан ва масъулият билан бажариш;
➡️ манфаатлар тўқнашувини барвақт аниқлаш ва унга йўл қўймаслик;
➡️ жамоада ҳалоллик ва коррупцияга муросасизлик муҳитини шакллантириш.
Иштирокчиларга коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги амалдаги қонунчилик талаблари ҳамда давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари бўйича тушунтиришлар берилди. Шунингдек, коррупцияга йўл қўйган шахснинг пушаймонлиги ва оқибатларини акс эттирувчи махсус видеоролик намойиш этилди.








