Ижтимоий тармоқ орқали “Корзинка супермаркетлар тармоғининг Қоратош филиалида сув отадиган пистолет нархи икки хил чиқди” мавзуида танқидий материал қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Рақобат қўмитаси томонидан олиб борилган ўрганишларда савдо шохобчасида сотилаётган даврдаги “Union сувли пистолет” нархномаси янгиланиб борилмагани натижасида пештахтада 21 990 сўм бўлган, бироқ касса орқали харидордан 49 минг 990 сўм пул олингани маълум бўлди.
Ўрганишлар натижасида компания томонидан муаммо ижобий ҳал этилиши таъминланди, савдо шохобчасида амалдаги нархномалар билан янгиланди, ходимлар ўртасида масъулиятни кучайтириш бўйича қўшимча тушунтиришлар олиб борилган ҳамда масъулиятсизликка йўл қўйган ходимга нисбатан тегишли чоралар кўрилган.
Шунингдек, “ANGLESEY FOOD” МЧЖнинг “Корзинка”нинг “Қоратош” филиали савдо залидаги барча нархномалар кассадаги нархномалар билан мувофиқлаштирилди.




