#Семинар
“Истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш ва аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш” мавзусидаги ўқув-амалий семинар якунланди
Жорий йилнинг 11–12 август кунлари Рақобат қўмитаси ҳамда Германиянинг “German Sparkassenstiftung for International Cooperation” ташкилоти ҳамкорлигида қўмита ҳудудий органлари ходимлари учун ташкил этилган икки кунлик ўқув-амалий семинар ўз ишини якунлади.
Семинарнинг иккинчи кунида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, “Uzum” рақамли экотизими, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси ҳамда хизмат кўрсатувчи корхоналар масъул ходимлари иштирокида тақдимот ва амалий машғулотлар ўтказилди.
Тадбир давомида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар билан самарали ишлаш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, шунингдек, молиявий, телекоммуникация ва бошқа хизматлар соҳасида истеъмолчиларнинг қонуний манфаатларини таъминлашга оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, иштирокчилар ўз фаолиятида дуч келаётган масалалар юзасидан фикр ва тажриба алмашдилар.
Икки кунлик ўқув-амалий семинар якунида иштирокчиларга малака оширганлигини тасдиқловчи махсус сертификатлар топширилди.
Семинар доирасида эгалланган билим ва амалий кўникмаларнинг кейинчалик республика ҳудудларида, жумладан, маҳаллаларда аҳоли, хусусан хотин-қизларнинг ҳуқуқий ва молиявий саводхонлигини оширишга хизмат қилиши белгиланди.








