📢 ЭЪЛОН
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади.
🗓 Сана: 2026 йил 25 май
🕙 Вақт: 10:00
Кун тартиби:
🔹 Молиявий хизматлар бозорида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш;
🔹 Молиявий хизматлар соҳасида миллий ва халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш;
🔹 Банк, тўлов ва суғурта хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалиёти, рақамли молиявий хизматларда хавфсизликни таъминлаш ва аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш масалаларини кўриб чиқиш;
🔹 Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклиф ва тавсияларини муҳокама қилиш.







