Рақобат қўмитаси томонидан фуқаролардан уй-жой ва савдо хизматлар борасида тушаётган мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда.
Ҳудудлар кесимида мисоллар
📍Самарқанд вилояти
Фуқаро Ш.М. уй-жой сотиб олиш мақсадида “ELPARVAR TURKMAN CITI” МЧЖ билан шартнома тузиб, унга кўра 60 ой давомида тўлов амалга ошириши лозим бўлган ва жами 12 млн 147 минг сўм тўлов қилган, бироқ айрим сабабларга кўра қолган тўловларни тўлай олмаган. Қурилиш корхонаси томонидан мазкур хонадон бошқа шахсга расмийлаштирилиб сотиб юборилгани сабабли, у тўланган пулни қайтариш юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, Қурувчи ташкилот фуқарога пул маблағларини тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
📍Сурхондарё вилояти
Фуқаро Ш.Ф “Сурхондарё эълонлари” Телеграм канали орқали мебеллар тўплами буюртма қилиб ушбу маҳсулот учун тўлаган маблағни қайтариш юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан амалга оширилган ишлар натижасида, хизмат кўрсатувчи ташкилот томонидан фуқарога пул маблағларини тўлиқ қайтарилиши таъминланди.
📍Тошкент вилояти
Фуқаро “Uzum market” интернет дўконидан сотиб олган планшет товарини носозлиги сабабли пулини қайтариш юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, фуқарога тўлаган пул маблағлари қайтариб, берилиши таъминланди.
📍Хоразм вилояти
Фуқаро харид қилган кир ювиш машинаси буюртма қилганидай бўлиб чиқмаганлиги сабабли шартномани бекор қилиниши сўраб мурожаат қилишига қарамасдан шартнома бекор қилинмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилган ўрганиш ишлари натижасида, фуқаронинг маҳсулоти қайтариб олиниб шартнома бекор қилинди ҳамда маҳсулот учун ечиб олинган 750 000 сўм пул маблағи қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.








