Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали “Uzum Market” платформаси орқали маҳсулотга буюртма бериб, тўловни амалга оширилгани, бироқ маҳсулот етказиб берилмагани тўғрисида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни “Uzum Market” МЧЖни жалб қилган ҳолда ўрганиб чиқди. Жамиятнинг маълум қилишича, буюртма қилинган маҳсулот омборда қолмагани сабабли етказиб берилмаган.
Ўрганишлар натижасида мазкур жамият томонидан фуқарога тўланган 455 минг 751 сўм маблағ тўлиқ қайтариб берилганлиги томонидан маълум қилинган.



