Рақобат қўмитаси томонидан ички бозорда буғдой маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш юзасидан ўтказилган мониторинглар натижасида, қонунчилик бузилиши юзасидан 29 та субъект биржа савдоларидан четлаштирилди
📈 Амалдаги қонунчиликка кўра, буғдой ва ун маҳсулотлари фақат биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган юқори ликвидли ва ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар рўйхатига киритилган бўлиб, Қўмита томонидан ички бозорларда барқарорликни таъминлаш учун биржа савдоларида ушбу маҳсулотлар реализацияси ҳолати доимий таҳлил қилиб борилади.
➡️давлат ресурсидаги, бюджет маблағлари ҳисобига харид қилинган буғдойни биржадан харид қилган ҳажмдан келиб чиқиб унни биржада сотиш белгиланган.
☑️ Ушбу талабларни таъминланмаганлик учун рақобат тўғрисидаги қонунчиликда тегишли чоралар кўрилиши белгиланган.
📊 Қўмита томонидан ўтказилган дастлабки мониторингларга кўра, ички бозорда ишлаб чиқарилиши лозим бўлган ун маҳсулотини биржага қўймаслик ҳолатлари кузатилди.
✅ Юқоридагиларга кўра, Қўмита томонидан 2026 йил 3 апрелдан бошлаб давлат ресурси буғдойидан ишлаб чиқарилган ун маҳсулотларини биржа савдоларига қайта савдо чиқармаган еки етарли даражада бажармаган 29 та корхоналар белгиланган қонунчилик талабларини бузганлиги сабабли тегишли тартибда биржа савдоларидан четлаштирилди.
✅ Шунингдек, жорий йил I-чорак якунлари бўйича давлат ресурсидан буғдой харид қилинган унни биржа савдолари орқали сотиш тартибига риоя этмаган 25 та ун ишлаб чиқарувчи корхоналарга нисбатан иш қўзғатилиб, тегишли таъсир чоралари қўллаш юзасидан қарор ва кўрсатмалар қабул қилинди.
‼️ Юқоридагиларга кўра, Рақобат қўмитаси ички бозорда буғдой маҳсулотлари нархларини барқарорлаштириш учун биржа савдоларида давлат ресурси буғдойни харид қилган ҳажмининг тегишли нормаси бўйича ун маҳсулотини савдоларига чиқариш мажбурий эканлигини, белгиланган тартиблар бузилган тақдирда белгиланган тартибда қатъий чора кўрилишини маълум қилади.
🔎 Биржада давлат ресурси буғдойини харид қилган корхоналар ҳамда буғдой маҳсулоти реализацияси ҳолати бўйича мониторинг ва назорат тадбирларини давом эттирилмоқда.








