Рақобат қўмитаси томонидан электрон тижоратнинг оммавий оферта шартномаларида 45 та ҳолатда аниқланган камчиликлар қонун талабларига мувофиқлаштирилди
Рақобат қўмитаси электрон тижорат бозори иштирокчилари томонидан аҳолига кўрсатилаётган хизматлар талаб даражасида эмаслиги юзасидан тушган мурожаатлар асосида ўрганишларни ўтказди.
📃 Хусусан, электрон тижорат ва масофадан туриб (онлайн) маҳсулот сотувчи веб-сайтлар ҳамда оммавий оферта шартлари таҳлил қилинганда қуйидаги ҳолатлар аниқланди.
🔘26 та ҳолатда – Uzum Tezkor оферта шартномаси (15 та банд, 117 та кичик бандлардан иборат);
🔘18 та ҳолатда – “BeeMarket” (“Unitel” МЧЖ) оферта шартномаси (18 та банд, 73 та кичик бандлардан иборат);
🔘“Orzon.uz” (https://orzon.uz/) ва “BROSTORE” (https://brostore.uz) оферта шартномаси мавжуд эмас;
🔘“Seide International” XK МЧЖ оммавий оферталари давлат тилида берилмаган.
Ўрганишларда электрон савдоларда нуқсонли товарни алмаштириш ёки пулини қайтариб бермаслик, истеъмолчига тўлиқ, ишончли маълумотлар тақдим этмаслик ва етказиб бериш муддатларини бузилиши ҳамда шартномаларнинг давлат тилида тақдим этилмаслиги каби қонунбузилиш ҳолатлари мавжудлиги аниқланди.
Қўмита томонидан мазкур электрон савдо дўконларига камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар берилган ҳамда сўров хатлари юборилган. Бугунги кунда оммавий оферталар қонунчилик талабларига мослаштирилиши таъминланди.
‼️ Ҳурматли истеъмолчилар ёдда тутинг!
☑️Масофадан туриб харид қилишда аввало, эътиборли бўлиб, маҳсулот ва хизмат хусусиятлари билан танишиб чиқинг;
☑️Фақат ишончли онлайн дўконларни танланг, шарҳ ва рейтингларни ўрганинг, нархларни таққосланг;
☑️Етказиб бериш ва қайтариш шартларини олдиндан билиб олинг;
☑️Хавфсиз тўлов усулларидан фойдаланинг ва шахсий карталарга пул ўтказманг.
🖥 Рақобат қўмитаси томонидан бу каби ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.








