“Юрт ободлиги, аввало, маҳалладaн бошланади!” шиори остида ҳашар ўтказилди
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига мувофиқ жорий йилнинг 13-14-март кунлари мамлакатимиз бўйлаб “Юрт ободлиги, аввало, маҳалладaн бошланади!” шиори остида умумхалқ ҳашарлари ўтказилмоқда.
Ушбу умумхалқ ҳашари доирасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари томонидан ҳам ҳашар ўтказилди. Тадбир давомида қўмита биноси атрофи ва унга туташ ҳудудларда ободонлаштириш, ҳудудларни тозалаш ҳамда санитария ҳолатини яхшилашга қаратилган ишлар амалга оширилди.
Мазкур тадбирлар доирасида маҳаллалар, хиёбонлар, аҳоли турар жойлари, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш, ҳудудларни тартибга келтириш ва санитария-гигиена ҳолатини яхшилашга қаратилган ишлар амалга оширилмоқда.
Шунингдек, тадбир халқимиз орасида эзгулик, бирдамлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини мустаҳкамлаш ҳамда муборак Рамазон ойи арафасида ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилмоқда.
📌 Республикамизнинг барча ҳудудларидаги тизим ташкилотлари ходимлари ҳам умумхалқ ҳашарида иштирок этишмоқда.








