Аёл азиз, аёл эъзоздадир!
🌸🌸🌸🌸🌸🌸
🌹 Баҳорнинг илк кунларида хотин-қизлар байрамининг нишонланишида ҳам ажиб бир рамзий маъно бор. Зеро, баҳор ҳам, аёл ҳам гўзаллик, нафосат ифодасидир. Аёл – жамият тараққиётининг муҳим тимсолидир.
📌 Ўзбекистонда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва ҳуқуқларини мустаҳкамлаш, уларнинг билим ва иқтидорини қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир.
💐 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан Рақобат қўмитасида байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда Қўмитада самарали меҳнат қилаётган хотин-қизлар тақдирланди.
🌺 Қўмита раҳбарияти томонидан табрик нутқида аёлларнинг жамият ва иқтисодиёт ривожидаги ўрнига алоҳида урғу бериб, уларга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва муваффақиятлар, самимий тилаклар ва ҳурмат изҳор этилди.
“Мўътабар аёл” — миллат маънавиятини юксалтиришга ҳисса қўшаётган аёлларнинг шарафли мақоми
🌟 Шунингдек, тадбир давомида Қўмитадаги 40 йилга яқин самарали фаолияти давомида ўзининг салоҳияти ва билими, касбига бўлган масъулияти, етакчи, матонатли ва фидойи ходима Светлана Белковага Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин қизлар қўмитаси томонидан “Мўътабар аёл” кўкрак нишони топширилганини эътироф этилиб, Қўмита жамоаси томонидан чин дилдан қутланди.








