🎉 Онлайн олимпиада натижалари
🔔15-март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” онлайн олимпиадаси ўтказилди.
👥 Мазкур танловнинг якуний (онлайн савол-жавоб) босқичида 16 нафар талабалар иштирок этди.
Танловда муваффақиятли натижаларга эришган 4 нафар ғолибларга “Диплом” ва эсдалик совғалар, қолган 12 нафар талабаларга фаол иштироки учун “Фахрий ёрлиқ” тақдим этилади.
🗓 Ғолибларга совринлар 2026 йил 12 март куни Тошкент шаҳрида тантанали равишда топширилади.
✨ Танловда иштирок этган барча талабаларга миннатдорчилик билдирамиз!
🖥 Танлов натижалари билан батафсил танишиш (https://raqobat.gov.uz/wp-content/uploads/2026/03/sajtga_onlayn_olimpiada_natijalari_16_nafar_rojhat.pdf)








