Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган назорат харидларида 201 номдаги маҳсулотлар норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланди
Товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва уларнинг сифатини назорат қилиш мақсадида, тасдиқланган режа-график асосида мунтазам равишда чакана савдода товарлар назорат харидии ва уларни экспертизадан ўтказиш ишлари йўлга қўйилган.
Хусусан, ўтган 2025 йилда жами 822 номдаги маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилиб уларнинг экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра, 201 номдаги маҳсулотлар норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига ушбу маҳсулотлар юзасидан тегишли чоралар кўриш учун маълумот киритилди. Бундан ташқари, назорат хариди натижасида сифатсизлиги аниқланган 12 млрд 233 млн сўмлик маҳсулотлар истеъмолчиларга сотилмасдан қайта ишлашга юборилди.
Маълумот учун. 2021 йилда 182 та, 2022 йилда эса 242 та, 2023 йилда 397 та ва 2025 йилда 822 та маҳсулотларнинг назорат харидлари амалга оширилган бўлиб, ушбу 822 та маҳсулотдан 201 тасининг сифатсизлиги аниқланган,
Мисол учун:
🔘 Озиқ-овқат маҳсулотлари ўрганилганда 42 та ҳолатда (“Жавохир Само” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Океан” номли, “Тошкент Туз” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Кафолат” номли, “Pokiza tuz” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Покиза” номли ош тузлари;
🔘 “Golden Grain Business Group” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Нурли Нан” номли, “Navoiydonmahsulotlari” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Navoiy 1-navli bug‘doy uni” номли “MIRAMILLER” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Buyuk” 1-navli bug’doy uni номли 15 та турдаги ун маҳсулотлари ва “Salar Meat Products” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Andalus doktorskaya”, “TRENDMEAT” МЧЖ (Ҳислат) ва “SALAR MEAT PRODUCT” XK ишлаб чиқарилаётган (Шерин) колбаса маҳсулотлари ҳамда “Rasulov Abduzokir” ХК томонидан ишлаб чиқарилган “Chig‘atoy” номли майонез ва кетчуп маҳсулотлари.
🔘44 номдаги Kombitik Global Kaplet PVT LTD Indiya, “Takeda Farmasyutikals Rossiya” МЧЖ, “«Sofarimeks-Industriya Kimika Farmasuetika» SA Portugaliya”, “Niderlandiya, Ebbot Biolodjikalz” ва бошқа турдаги дори воситалари.
🔘24 номдаги “Asia Milk Bukhara” МЧЖ “Domashniy katik” 950 гр, “Asia Milk Bukhara” МЧЖ «Milk day “Smetana” 350 гр, “Qubbo Milk Kream” МЧЖ “Toshkent” сметана ва “Qubbo Milk Kream” МЧЖ “Toshkent” номли ҳамда бошқа ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилаётган қатиқ маҳсулотлари;
🔘91 номдаги турли хил маҳсулотларининг номувофиқлиги аниқланган;
🟠 45 та ҳолат юзасидан аниқланган камчиликлар бўйича белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, тегишли кўрсатма берилган ва амалга оширилган ишлар натижасида сифатсиз маҳсулотларнинг сотилишига чек қўйилган;
🟠 69 та ҳолатда юзасидан, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқарувчи ва тегишли ташкилотларга белгиланган тартибда сўровлар юборилган;
🟠 бугунги кунда 87 та ҳолат юзасидан тегишли чоралар кўриш ишлари олиб борилмоқда.
Бундан ташқари марказий аппарат томонидан 16 турдаги маиший техникаларнинг ҳам назорат харидлари амалга оширилган бўлиб, ваколатли органлар томонидан текширувлардан ўтказилгани, унинг натижаларига кўра маиший техникалар белгиланган талаб меъёрларига мос келиши, бироқ, 3 турдаги кабель ва 2 турдаги чангютгич маҳсулоти техник жиҳатдан талаб даражасида эмаслиги аниқланган.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан ваколатли органга тегишли маълумотлар юборилган.








