ҚЎМИТА ҚАРОРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ СУД ТОМОНИДАН ЯНА БИР БОР ТАСДИҚЛАНДИ
Рақобат қўмитаси Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан «Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиали фаолияти юзасидан жамиятнинг “Фосса” ва “askug.hududgaz.uz” дастурлари орқали шакллантирилган маълумотлар базаси асосида ўрганиш ўтказилган вақтлар давомида улгуржи истеъмолчилар билан амалга оширилган ҳисоб-китобларда қатор қонунбузилиш ҳолатлари:
– Жумладан, 79 нафар истеъмолчига жами 125,7 млн сўм ортиқча маблағ ҳисоблангани, шунингдек, 640 млн сўмдан ортиқ суюлтирилган газ бўйича кўрсатилмаган хизматлар учун ортиқча маблағ олинганлиги ҳолатлари аниқланган.
Юқоридагиларга асосан, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти филиалига нисбатан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича истеъмолчига асоссиз ҳисобланган 770 млн сўмга яқин маблағни қайта ҳисоб-китоб қилиш тўғрисида Қўмита қарор ва кўрсатмаси берилган эди.
Бироқ, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ “Ҳудудгаз Сурхондарё” газ таъминоти Қўмита Махсус комиссиясининг ушбу қарор ва кўрсатмасидан норози бўлиб, бир неча суд инстанцияси тартибида мурожаат қилишига қарамасдан суд инстанцияларида шикоят қаноатлантирилмасдан Қўмитанинг қарор ва кўрсатмаси ўз кучида қолдирилди.








