Рақобат қўмитаси томонидан 2025 йил давомида суюлтирилган газ етказиб бериш бўйича 22 мингга яқин келиб тушган мурожаатдан 21 379 таси ижобий ҳал этилиши таъминланди
Рақобат қўмитаси томонидан суюлтирилган газ (газ баллонларида) етказиб бериш хизмати юзасидан республиканинг ҳудудлари кесимида ўрганишлар ўтказилди.
Унда қўмитага келиб тушган жами 22 мингга яқин мурожаатлар ўрганилиб, истеъмолчиларга суюлтирилган газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилиши бўйича тегишли ўрганишлар амалга оширилди.
Жумладан, республиканинг ҳудудлари кесимида:
🟠Марказий аппаратда 220 мурожаатнинг барчаси ижобий ҳал этилди.
🟠Андижон вилоятида 3103 мурожаатдан 3005 таси ижобий ҳал этилди, 98 таси жараёнда.
🟠Бухоро вилоятига келиб тушган 343 мурожаатдан 335 таси ижобий ҳал этилди, 8 таси кўриб чиқилмоқда.
🟠Фарғона вилоятида 2574 мурожаатдан 2488 таси ижобий ҳал этилди, 86 таси кўриб чиқилмоқда.
🟠Жиззах вилоятида 1029 мурожаатдан 1001 таси ижобий ҳал этилди, 28 таси кўриб чиқилмоқда.
🟠Навоий вилоятида келиб тушган 824 мурожаатдан 816 таси ижобий ҳал этилди, 8 таси кўриб чиқилмоқда.
🟠Наманган вилоятида 2901 мурожаатдан 2813 таси ижобий ҳал этилди, 88 таси кўриб чиқилмоқда.
🟠Қашқадарё вилоятида 3178 мурожаатдан 3085 таси ижобий ҳал этилди, 93 таси кўриб чиқилмоқда.
🟠Қорақалпоғистон Республикасида 212 мурожаатнинг барчаси ижобий ҳал этилди.
🟠Самарқанд вилоятига келиб тушган 3621 мурожаатнинг 3617 таси ижобий ҳал этилган, 4 таси кўриб чиқилмоқда.
🟠Сирдарё вилоятида 485 мурожаатдан 481 таси ижобий ҳал этилди,4 таси кўриб чиқилмоқда.
🟠Сурхондарё вилоятида 1938 мурожаатдан 1904 таси ижобий ҳал этилган, 34 таси кўриб чиқилмоқда.
🟠Тошкент вилоятида 290 мурожаатдан 287 таси ижобий ҳал этилди, 3 таси кўриб чиқилмоқда.
🟠Хоразм вилоятида 1123 мурожаатдан 1115 таси ижобий ҳал этилди, 8 таси кўриб чиқилмоқда.
Қўмита томонидан амалга оширилаётган ушбу ўрганишлар натижасида, аҳолига суюлтирилган газнинг ўз вақтида етказилиши ва ушбу соҳада аҳолига хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ишлари назорати таъминланмоқда.








