Рақобат қўмитаси томонидан “Hoshang” умумий овқатланиш корхонаси томонидан мижозларга таомнома давлат тилида тақдим этилаётганлиги юзасидан амалдаги қонунчилик талабларига асосан дастлабки таҳлилий ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилинган эди.
Мазкур ҳолат юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан юборилган сўровга асосан “Hoshang” умумий овқатланиш корхонаси томонидан таомнома давлат тилида тақдим этилиши таъминланди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 5 ва 6-моддаларида:
🔘ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақидаги, савдо ва хизмат кўрсатиш қоидалари тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилиши, мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкинлиги;
🔘товар (иш, хизмат) тўғрисидаги маълумот истеъмолчига давлат тилида тақдим этилиши, мазкур маълумот қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкинлиги белгиланган.








