Суюлтирилган газ маҳсулоти реализацияси ҳолати тўғрисида қўшимча маълумот
Пропан нархларини барқарорлаштиришга қаратилган чоралар натижасида, биржада ўртача нархлар 9,3 млн сўмдан 7,8 млн сўмгача ёки 18 фоизга пасайди.
2025 йил ноябрь-декабрь ойлари ва жорий йилнинг январь ойида пропаннинг биржа савдоларида бошланғич нархларни асоссиз ошириш ва ҳажмларни сунъий равишда биржа савдоларига чиқармаслик мақсадида рақобатга зид бўлган мувофиқлаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш аломатлари юзасидан 92 импорт қилувчи корхоналарга, хусусан, Қорақалпоғистон Республикасида – 5 та, Андижон -7 та, Бухоро- 3 та, Фарғона – 13 та, Наманган – 4 та, Қашқадарё- 5 та, Самарқанд -17 та, Сирдарё – 4 та, Тошкент шаҳри – 21 та, Тошкент вилоят – 1 та ва Хоразм вилоятларида – 12 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан белгиланган тартибда монополияга қарши иш қўзғатилди.
Чакана нархларни асоссиз ошиб кетмаслик бўйича ёқилғи қуйиш шохобчаларда доимий мониторинг амалга оширилмоқда.








