Рақобат қўмитаси томонидан 2025 йил ноябрь -декабрь ойларида бозор иштирокчиларига ушбу даврда юзага келган метан газига киритилган вақтинчалик чекловлар ҳолатидан фойдаланган ҳолда суюлтирилган газ нархларни асоссиз оширмаслик бўйича профилактик мақсадларда огоҳлантиришлар юборилган эди.
Шунга қарамасдан, айрим хўжалик юритувчи субъектлар томонидан адолатли бозор принципларига зид равишда нархларни асоссиз оширилишига сабаб бўлувчи манипуляция ва мувофиқлаштирилган ҳаракатлар аломатлари кузатилмоқда.
Аниқланган ҳолатлар юзасидан Қўмита томонидан ўрнатилган тартибда қонунбузилиши ҳолатлари аломатлари бўйича иш қўзғатиш ишлари бошланди.
Бундан ташқари, биржа савдоларида нархларни барқарорлаштириш юзасидан «коррекциялаштирувчи» чоралар кўрилмоқда, шу жумладан бозор иштирокчиларига биржа савдоларига маҳсулотларни тўлиқ ҳажмда ва бир маромда чиқариш бўйича кўрсатмалар юборилди.







