Рақобат қўмитаси ҳамда German Sparkassenstiftung for International Cooperation (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш мақсадида ҳудудларда семинар-тренинглар ташкил этилмоқда.
🟠Фарғона вилоятида
Рақобат қўмитаси ва German Sparkassenstiftung ташкилоти ҳамкорлигида Фарғона жамоат саломатлиги тиббиёт институти ҳамда Озиқ-овқат технологияси ва муҳандислиги халқаро институтида “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида семинар-тренинглар ўтказилди.
Тадбирларда Қўмита вакили Н. Жуманиёзов ва German Sparkassenstiftung халқаро эксперти Лия Граубергер талабаларга истеъмолчилар ҳуқуқлари, молиявий саводхонлик ҳамда Ўзбекистон Конституциясидаги иқтисодий тамойиллар ҳақида маълумотлар беришди.
🟠Наманган вилоятида
Рақобат қўмитаси томонидан Наманган Исҳоқхон Ибрат номидаги чет тиллари институтида ва Наманган техника давлат университетида семинар-тренинглар бўлиб ўтди.
Семинарда Қўмита вакили И.Хабибуллаев ва бошқарма ходимлари German Sparkassenstiftung for International Cooperation (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда молиявий саводхонлик бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар, шунингдек, банк хизматларидан фойдаланиш тартиб-қоидалари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унда белгиланган иқтисодий, ижтимоий, маданий ва экологик ҳуқуқлар ва кафолатлари ҳақида тушунчалар ҳам бериб ўтилди.
🟠Навоий вилоятида
Рақобат қўмитаси ҳамда German Sparkassenstiftung for International Cooperation (Германия) ташкилоти билан ҳамкорликда “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида Навоий давлат университети ва Навоий инновaциялар университетларида семинар-тренинглар бўлиб ўтди.
Тадбирда Қўмита вакили М.Маҳмудова молиявий саводхонлик: банк хизматлари, шартномавий муносабатлар ва мажбуриятлар тартиб-қоидалар ҳақида, шунингдек Қўмита ва German Sparkassenstiftung ҳамкорлигида амалга оширилаётган ишлар ҳақида фикрлар юритилди.
Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 33 йиллиги муносабати билан 65-моддадаги иқтисодий тамойиллар ва истеъмолчилар ҳуқуқлари устуворлиги ҳақида ҳам маълумот берилди.
🟠Сирдарё вилоятида
Рақобат қўмитаси ташаббуси билан Гулистон давлат университети талаба-ёшлари учун “Истеъмолчилар ҳуқуқи ва молиявий саводхонлик” мавзусида ўқув семинари ташкил этилди. Семинар Германиянинг German Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилоти билан ҳамкорликда ўтказилди.
Тадбир давомида иштирокчиларга истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий билими ва молиявий саводхонлигини оширишга доир муҳим тушунчалар берилди.
🟠Хоразм вилоятида
Рақобат қўмитаси томонидан Урганч шаҳар 1-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатида ўтказилган семинарда “Молиявий саводхонлик” мавзусида тақдимот ўтказилди. Унда Қўмита вакили А.Раупов ўқувчиларга банклар, банк карталари, тўлов хизматлари, кредит ва омонатлар ҳақида тушунтиришлар берди.
Тадбирда Герман Sparkassenstiftung for International Cooperation ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рақобат бўйича раҳбар Л.Граубергер иштирок қилиб, шахсий молияни бошқариш ва фирибгарликдан ҳимояланиш бўйича амалий тавсияларини бериб ўтди.
Урганч инновацион университетида ташкил этилган семинарда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва унинг мазмун-моҳияти ҳақида яъни инсон ва фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари ҳақида маълумотлар берилди.
Ўтказилган ўқув семинарлари талаба-ёшлар учун нафақат назарий, балки амалий билимларни ошириш, уларда молиявий маданият ва масъулиятли истеъмолчилик кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилди.
Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлари бўйича мутахассислардан тегишли жавоблар олишди. Фаол қатнашган ўқувчи ва талаба-ёшлар Қўмита томонидан эсдалик совғалари билан тақдирланишди.








