«Биз сизни эшитамиз» муҳокама платформаси доирасида фармацевтика соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Марказий банк, Солиқ қўмитаси, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази ҳамкорлигида фармацевтика соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар (ишлаб чиқарувчилар, импорт қилувчи корхоналар ва хорижий компаниялар вакиллари) билан «Биз сизни эшитамиз» лойиҳаси доирасида очиқ мулоқот ўтказилди.
“Дори воситаларини ишлаб чиқариш ва импорт қилишдаги муаммолар” мавзуидаги мазкур очиқ мулоқотдан кўзланган мақсад:
✅ дори воситаларини ишлаб чиқарувчи, импорт қилувчи, улгуржи ва чакана савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлар ва хорижий инвесторлар билан дори воситаларининг бозорда танқислиги юзага келишининг олдини олиш,
✅ фармацевтика соҳасида рақобатга тўсиқ бўлаётган омилларни бартараф этиш бўйича таклифлар асосида лойиҳалар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш тизимини йўлга қўйишдан иборатдир.
📃 Ушбу очиқ мулоқот давомида кўтарилган долзарб масалалар ижроси юзасидан:
✅ айрим рухсат берувчи жараёнлардаги, шу жумладан дори воситаларини рўйхатдан ўтказиш, божхона расмийлаштируви ва уларни сертификатлаш ортиқча вақт ва ресурс талабини камайтириш;
✅ Референт нархлар тизимини такомиллаштириш;
✅ Таннархга таъсир қилувчи логистика, маркировка ва қадоқлаш харажатларини қисқартириш;
✅ Дори воситаларининг ноқонуний каналлар орқали олиб кирилишининг олдини олиш;
✅ хавфсизлик ва сифат назоратларини кучайтириш, ахборот алмашинувини яхшилаш юзасидан тегишли таклифлар Ҳукуматга киритилади.








