#Яшил_макон
🌳 Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.
🌱 Жорий йилнинг 22 ноябрь куни Қўмита раҳбарияти бошчилигида Тошкент шаҳар маҳаллий аэропорт ҳудудидаги боғга 500 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Хусусан, Рақобат қўмитаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқтош маҳалласи ва Оҳангарон туманидан қўмитага ажратилган ҳудудларда ҳам жорий йилнинг ўтган даврида 1 000 тупдан ортиқ кўчат экилиб, ободонлаштириш ишларини олиб борилганлиги бўйича хабар берилган эди. (https://t.me/RaqobatGovUz/11354)
Қўмитанинг ҳудудий органларида ҳам бу борада ишлар давом эттирилмоқда. Жумладан,
Андижон вилояти
Ҳудудий бошқарма ҳам мазкур долзарб ойликда Асака тумани Асака массиви ҳудудида 250 туп турли мевали дарахт кўчатларини экди.
Қашқадарё вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Қарши – Ғузор автомобиль йўли ҳудудида дарахт экиш ишлари олиб борилиб, 150 га яқин манзарали дарахт кўчатлари ўтказилди.
Самарқанд вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Зарафшон магистрал тизимидан фойдаланиш бошқармасига қарашли Ўрта Зарафшон тизимида жойлашган Оқ-қора дарё гидроузели ҳудудида 500 тупга яқин мевали ва манзарали дарахт кўчати экилган бўлиб, шу кунгача жами экилган кўчатлар сони эса 1000 тупни ташкил этади.
Сурхондарё вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан мазкур тадбирда фаол иштирок этиб,Термиз шаҳрида 135 га яқин манзарали, мевали дарахт ва бута кўчатларини экишди.
🍀 Маълумот ўрнида. Бугунги кунгача Рақобат қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари томонидан 4000 тупдан ортиқ кўчат экиш ишлари амалга оширилди.
Қўмита томонидан мазкур лойиҳа доирасидаги “долзарб бир ойлик” тадбирлари бўйича ишлар давом эттирилмоқда.








