Савдо ва транспорт хизмати соҳасида фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатлар Рақобат қўмитаси томонидан батафсил ўрганилмоқда.
Мурожаатларни ҳал этиш жараёнида фуқаролар манфаати устувор аҳамият касб этаётгани натижасида кўплаб масалалар ўз ечимини топмоқда. Бу эса, қўмита фаолиятининг очиқлиги ва фуқаролар билан мулоқот самарадорлиги ортиб бораётганидан далолат беради.
Жумладан,
🔘Қорақалпоғистон Республикаси
Қонликўл туманида истиқомат қилувчи Ж.И ўз уйига Нукус шаҳрида жойлашган “MIR SOLAR ENERGY” МЧЖ томонидан қуёш панели ўрнатганлигини, лекин маълум вақт ўтгач қуёш панели ишламай қолганлиги сабабли, носоз қуёш панелини қайтариб олишида ва кредитини ёпишда амалий ёрдам беришни сўраб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Қўмита томонидан олиб борган ўрганишлар натижасида, фуқарога қуёш панелини нотўғри ўрнатилиши натижасида етказилган 1 млн сўм зарар истеъмолчига тўлаб берилиши таъминланди.
🔘Самарқанд вилояти
Фуқаро Ш.К “Malak farm” МЧЖдан дори воситаси харид қилганлиги, аммо ушбу маҳсулот ножўя таъсир кўрсатганлиги сабабли фойдаланмаган қисмини хўжалик юритувчи субъект томонидан қайтариб олишда амалий ёрдам беришни сўраб мурожаат қолдирган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганишлар натижасида, “Malak farm” МЧЖдан харид қилган дори воситасига тўланган 214 минг сўм маблағи фуқарога тўлиқ қайтарилиши таъминланган.
🔘Сирдарё вилояти
Фуқаро А.Ш.нинг Гулистон шаҳрида жойлашган автомобилларга техник хизмат кўрсатиш шохобчасидан автомобили учун пропан газ баллон мосламасини ўрнатганлигини, бироқ хизмат кўрсатувчи томонидан сифатсиз эҳтиёт қисмлардан фойдаланилганлиги туфайли автомобилда техник носозликлар келиб чиқаётганлигини маълум қилиб, мазкур носозликни бартараф этиб берилиши юзасидан ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганишлар натижасида, фуқарога автомобилдаги носозликлар бартараф этиб берилиши таъминланди.
🔘Сурхондарё вилояти
Термиз шаҳрида яшовчи фуқаро Ж.Н Термиз шаҳрида жойлашган “CHERY” автосалондан 173 млн сўмга автомашина харид қилгани, бироқ автомашина носоз ҳолатга келиб қолганлигидан норозилигини билдириб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганишлар натижасида, фуқарога автомобилдаги носозликлар бартараф этиб берилиши таъминланди.
🔘Тошкент шаҳар
Миробод туманида истиқомат қилувчи фуқаро Г.М “KITPOINT” интернет дўконидан, иккита болалар озуқа маҳсулоти (Гербер кашасини) харид қилганлиги, харид қилган маҳсулотлари хонадонига етиб келганида, битта худди шундай болалар озуқаси совға сифатида қўшиб жўнатилганлиги, ушбу маҳсулотлар яроқлилиги муддати текширганида, 30.09.2025 йилга қадар эканлигидан эътироз билдириб, ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганишлар натижасида, фуқаро фойдасига юқорида келтирилган камчиликлар бартараф этиб берилиши таъминланди.
🔘Тошкент вилояти
Фуқаро “IDEA” дўконида ўтказилган акцияда иштирок этиб, акция бўйича барча шартларни бажарганлигини билдирган, лекин 4 ойдан бери акция доирасида ваъда қилинган совғани ололмаганлигидан норозилик билдириб, совғани олишда амалий ёрдам беришини сўраб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганишлари натижасида, “IDEA CONCEPT GROUP” МЧЖ томонидан ваъда қилинган совға “телевизор” мурожаатчига топширилиши таъминланди.
🔘Хоразм вилояти
Шовот туманида яшовчи фуқаро Қ.А “URGANCH TECHNO PLAZA” МЧЖдан 7,8 млн сўмга харид қилган “Beston” русумли музлаткичи кафолат муддатида мақбул келмаганлигидан норози бўлиб ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.
Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борган ўрганишлари натижасида, “URGANCH TECHNO PLAZA” МЧЖ томонидан истеъмолчига музлаткич маҳсулоти янгисига алмаштириб берилиши таъминланди.








