Мобил алоқа операторлари томонидан кўрсатилаётган хизматлар учун нархларни оширилиши юзасидан Рақобат қўмитаси томонидан ўрганишлар бошланганлигини маълум қиламиз.
Қўмита томонидан мобил алоқа операторларини нархларни оширилиши асослилигини ўрганиш мақсадида жорий йил ноябрь ойининг бошида тегишли тартибда сўровлар юборилган.
Бугунги кунга қадар, хизмат сифатини яхшилаш ва қамровини кенгайтириш юзасидан алоқа операторлари томонидан амалга оширилаётган харажатларнинг нархларга таъсири тўғрисида тақдим этилган маълумотлар кўриб чиқилмоқда.
Ўрганиш натижаларида операторлар томонидан рақобатга зид ҳаракатлар, хусусан мувофиқлаштирилган ҳаракатларнинг аломатлари аниқланган тақдирда ўрнатилган тартибда текшириш ўтказилади ва ушбу ҳолатлар тасдиқланганда амалдаги қонунчиликка мувофиқ қатъий чоралар кўрилиши маълум қилинади.








