Бутунжаҳон “Сифат ҳафталиги” доирасида Рақобат қўмитасининг ҳудудий бошқармалари ҳамда ҳамкор ташкилотлар билан жойларда сифат маданиятини ошириш, маҳсулотлар ва хизматлар сифати бўйича аҳолининг хабардорлигини кучайтиришга қаратилган тадбирлар ташкил этилмоқда.
Жумладан,
Андижон вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан Андижон вилояти Чет тиллари олийгоҳи ва Юридик техникумларида ёшлар иштирокида ташкил этилган давра суҳбатида сифатли маҳсулотлар ва хизматларнинг аҳамиятини ошириш, шунингдек сифатга эришишдаги муаммоларга эътиборни қаратишдан иборат эканлиги тушунтирилди.
Наманган вилояти
Ҳудудий бошқармаси томонидан “Turan International University” ва “Biznes of skanes Universitet” каби НТМларининг профессор ўқитувчи ва талаба-ёшлари иштирокида “Озиқ-овқат маҳсулотларини хавфсизлигини таъминлашга” бағишланган ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Қашқадарё вилояти
Ҳудудий бошқарма ёшларнинг ҳуқуқий онги ва истеъмолчилик маданиятини юксалтиришга қаратилган тадбир Қарши шаҳридаги “INNOVA EDUCATION” (НТМ) ўқув марказида давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда ўқувчи ёшларга бутун жаҳон сифат кунини нишонланиш тарихи, мамлакатда юқори сифатли маҳсулотлар ва хизматларнинг аҳамиятини ошириш йўлида олиб борилаётган ишлар тўғрисида тушунчалар берилди.
Сирдарё вилояти
Ҳудудий бошқарма томонидан сифат ҳафталиги доирасида тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда Гулистон давлат университетида ўтказилган семинарда истеъмолчиларнинг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш билан бир қаторда озиқ-овқат маҳсулотлари сифатини назорат қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан маърузалар ва кўргазмали тақдимотлар қилинди.
Ўтказилган барча тадбирлар давомида ҳудудий бошқармалар томонидан ички истеъмол бозорида сотилаётган сифатсиз маҳсулотларнинг олдини олишга қаратилган назорат хариди тадбирлари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди. Шунинг билан бир қаторда иштирокчиларни қизиқтирган саволларига тўлиқ жавоблар ҳам берилди.








