УМРА ТАДБИРЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШГА ОИД РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРАЛАР КЎРИЛДИ
Рақобат қўмитасининг Фарғона, Андижон ва Бухоро вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Умра” тадбирларига оид реклама қонунчилиги бузилиш ҳолатлари аниқланди.
☑️ Фарғона вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида фуқаро Х.С ўзининг “Умра” Telegram саҳифасида тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз сафар хизматларига оид рекламалар тарқатганлик ҳолатлари аниқланди.
Ҳолбуки, амалдаги “Реклама тўғрисида”ги Қонуннинг 16-моддасига кўра, лицензия ва махсус рухсатнома талаб этилувчи хизматларни ҳужжатларсиз реклама қилиш қатъиян тақиқланади деб белгиланган.
Юқорида, аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан фуқарога нисбатан маъмурий жавобгарлик чораси кўриши бўйича маълумотлар судга юборилди.
☑️ Андижон вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган ўрганиш жараёнида “ABU ZUBAYR TREVEL” МЧЖ лицензия ва рухсатномаларсиз “Умра” тадбирларини ташкил этиш билан шуғулланиб, Telegram ижтимоий тармоғида уларни кенг тарғиб этганлик ҳолатлари аниқланди.
Юқоридаги аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳудудий бошқарма комиссияси томонидан юзасидан “ABU ZUBAYR TREVEL” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.
☑️ Бухоро вилояти мисолида
Ҳудудий бошқарма томонидан ўтказилган таҳлилларда “SOKIN TURIZM BUKHARA” МЧЖ томонидан ҳам тегишли лицензия ҳужжатлари мавжуд бўлмаган ҳолда “Умра” тадбирларига оид рекламалар тарқатилгани аниқланди.
Юқоридаги аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳудудий бошқарма комиссияси томонидан юзасидан “SOKIN TURIZM BUKHARA” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонунининг тегишли моддалари талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.
Рақобат қўмитаси фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига эслатади: лицензия ёки махсус рухсатнома талаб этилувчи хизмат ва маҳсулотларни ҳужжатларсиз реклама қилиш қонунбузилиш ҳисобланади.
🔘Норасмий реклама истеъмолчиларни чалғитиши ва инсофсиз рақобатга олиб келиши мумкин.
🔘Қонунга зид ҳолатларда молиявий жарима ва бошқа ҳуқуқий чоралар қўлланишига олиб келади.
🔘Барча фуқаролар ва тадбиркорлардан рекламада қонун талабларига қатъий риоя этишни сўраймиз.