Рақобат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасига «Kimberly-Clark» МЧЖнинг мурожаатида ўзига тегишли бўлган “HUGGIES” товар белгисидан бошқа бир корхона (“Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖ) рухсатсиз фойдаланганидан норози бўлиб қилган мурожаати белгиланган тартибда ўрганиб чиқилди
Мазкур ўрганишлар давомида “Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖ ҳақиқатдан ҳам “Kimberly-Clark” МЧЖга тегишли товар белгисидан фойдаланган ва унинг обрўсига салбий таъсир кўрсатаётгани аниқланди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “Ahangaron Hygienic Pro” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, “Рақобат тўғрисида” ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларнинг талаблари бузилган деб топилди ва корхонага тегишли тартибда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинди.
Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.