Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида “Картелларга қарши курашишда жавобгарликни юмшатиш дастурларини қўллаш амалиёти (Leniency Programme)” мавзусида ўқув-семинар ташкил этилди.
Семинар Жаҳон банки билан ҳамкорликда амалга оширилаётган “Институционал салоҳиятни ошириш” лойиҳаси доирасида ўтказилди. Тадбирда халқаро эксперт Лия Граубергер «Leniency» дастурининг асосий элементлари ҳамда халқаро амалиётдан олинган кейслар асосида II тақдимотини қилди .
Учрашувда АҚШ, Германия ва Япония каби давлатларда муваффақиятли жорий этилган «Leniency» дастурлари тажрибалари таҳлил қилинди. Шунингдек, иштирокчилар кичик амалий кейс-стади устида гуруҳларда иш олиб боришди ва натижаларни тақдим қилишди. Очиқ мулоқот жараёнида дастурнинг Ўзбекистон шароитига мос ечимлари ҳамда мавжуд муаммолар муҳокама қилинди .
Тадбир давомида Қўмита марказий аппарати ва Тадқиқотлар маркази ходимлари фаол иштирок этишди. Шунингдек, семинарда Ўзбекистонда соғлом рақобат муҳитини ривожлантириш, картелларга қарши самарали ва шаффоф механизмларни жорий этиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланди.