Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан реклама соҳасида фаолият юритаётган мутахассислар учун “Реклама бозорининг фаолияти” мавзусида икки кунлик амалий ўқув семинар-тренинг ташкил этилди.
Тадбир давомида реклама соҳасида қўлланиладиган этика ва ҳуқуқий меъёрлар, ташқи реклама объектларини ўрнатиш ва паспортлаштириш тартиби, ОАВ ва ижтимоий тармоқларда реклама қилиш бўйича замонавий трендлар ва усуллар, “Ташқи реклама” рақамли мониторинг тизимини жорий этишнинг мақсад ва принциплари, шунингдек, рекламада ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари кенг ёритилди.
Тренинг иштирокчилари реклама фаолиятини юритишда лицензия ва рухсат тартиб-таомиллари, ҳуқуқий нормалар ҳамда амалий назорат механизмлари бўйича батафсил маълумотларга эга бўлдилар.
Мазкур курс рекламачилар, ОАВ вакиллари ва соҳага қизиқувчи мутахассисларнинг ҳуқуқий билим ва малакасини оширишга, шунингдек, реклама бозорида ҳалол рақобат муҳитини шакллантиришга хизмат қилади.
Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди