Рақобат қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази ҳамда «Science and Innovation» компанияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми имзоланди.
Ушбу учрашув давомида томонлар Марказнинг илмий-амалий журналини нашр этиш, минтақавий ва халқаро миқёсда конференциялар ташкил этиш, шунингдек, халқаро маълумотлар базаларида мақолалар чоп этиш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни йўлга қўйишга келишиб олдилар.