“Тошкент метрополитени” ходимлари учун навбатдаги малака ошириш курси ташкил этилди
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази томонидан “Тошкент метрополитени” ДУК ходимлари учун рақобат қонунчилиги бўйича малака оширишга қаратилган навбатдаги ўқув курси ташкил этилди.
Ўқув курси Қўмита ва Марказнинг етакчи экспертлари ҳамда Тошкент давлат юридик университети профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказилди.
Марказ томонидан ташкил этилаётган бундай ўқув курслар соҳа мутахассисларининг ҳуқуқий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, рақобат сиёсатини ҳаётга татбиқ этишда тизимли ёндашувни шакллантиришга хизмат қилмоқда.
Курс якунида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилади