Республика бўйлаб савдо, транспорт, уй-жой ва коммунал хизматлари бўйича истеъмолчилардан келиб тушаётган мурожаатлар доимий равишда ўрганилиб, уларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинмоқда
Андижон вилояти мисолида:
Истеъмолчи “My Teacher” ўқув марказига таълим олиш мақсадида 4 200 000 сўм миқдоридаги тўлов амалга оширган.
Бироқ кейинчалик ўқиш истагидан қайтганлиги сабабли тузилган шартномани бекор қилиб, ўқиш учун тўланган миқдоридаги пул маблағини қайтариб олишлик учун амалий ёрдам сўраган.
Истеъмолчи ва “My Teacher” ўқув маркази билан тузилган шартнома бекор қилиниб, тўланган миқдоридаги пул маблағи истеъмолчига қайтарилди ва мурожаат ижобий ҳал этилди.
Бухоро вилояти мисолида:
Истеъмолчи Халқ банкига тегишли бўлган банкоматдан нақд пул олмоқчи бўлиб, пластик картадан 750 000 сўм пул маблағи ечиб олинганлиги, аммо нақд пул берилмаганлиги, банкка мурожаат қилган бўлсада, банк томонидан пул маблағлари қайтариб берилмаганлиги бўйича мурожаат қолдирган.
Натижада, мурожаатчига “Халқ банки” AТБ Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ечиб олинган 750 000 сўм пул маблағлари қайтариб берилиши таъминланди.
Фарғона вилояти мисолида:
Фуқаро Х.Г. «Узум Маркет» мобиль иловаси орқали кийим-кечак харид қилган, бироқ, етказиб берилган маҳсулот ўлчами ва кўриниши бўйича мос келмагани сабабли, у товарни белгиланган қоидаларга мувофиқ равишда қайтаради.
Мурожаат мутахассислар томонидан ўрганилиб, истеъмолчига кийим учун тўлаган пул маблағи тўлиқ равишда қайтариб берилиши таъминланди.
Жиззах вилояти мисолида:
Фуқаро Р.У. Ипотека банк Жиззах филиалидан автокредит олганлиги, шартнома бўйича ҳар ойнинг 7-санасига тўлов куни белгиланганлиги, аммо фуқаронинг иш ҳақи ҳар ойнинг 10-санасидан кейин тушиши, ойлик тушгунига қадар қўшимча пеня ҳисобланаётганлиги сабабли банк кредити тўлов санасини 10-санадан кейинги кунларга белгилаб берилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат этган.
Натижада тўлаш санаси ҳар ойнинг 15-санасига ўзгартириб берилиб, ушбу мурожаат истеъмолчи фойдасига ижобий ҳал этилди.